Мана, бизнинг атрофимизни ўраб олаётган нақадар йирик шоҳидлар оломони бор экан! Шунинг учун ҳар бир оғирликни, айниқса ҳадеб пойлаб турадиган гуноҳни бир четга улоқтириб ташлайлик, тақдиримиздаги мусобақада сабр-тоқат билан чопайлик.
Имонимизнинг Илғори ҳамда уни камолга Етказувчи Исога кўз тикайлик. У Ўзини кутаётган шодлик учун шармандаликни менсимай, хоч азоб-уқубатига чидади. Ҳозир эса У Арши Аълонинг ўнг томонида ўтирмоқда.
Бизларга танбеҳ берган жисмоний оталаримиз бор эди ва уларни ҳурмат қилганмиз. Шундай экан, яшаш учун руҳларнинг Отаси - Худога итоат этишимиз янада муҳимроқ эмасми?
Билганингиздай, Эсов шундан кейин отасининг дуосига интилди, аммо рад этилди. Ҳатто кўз ёшлари билан ёлворса-да, отасининг ниятини ўзгартиришга муваффақ бўлмади.
карнай овози янграб турган Синай тоғидай эмас. У ерда Худо каломларини эълон қилган бир товуш бор эдики, уни эшитганлар яна бир сўз айтилмасин деб ёлвордилар.
Эҳтиёт бўлинглар, сўзлаётган Худодан юз ўгирманглар! Мусо пайғамбар Худодан ваҳий олиб, ер юзида сўзлаган эди, уни рад этган Исроил ўғиллари эса жазодан қочиб қутулмадилар. Агар биз осмондан сўзлаётган Худодан юз ўгирсак, бундан ҳам оғирроқ жазодан қандай қочиб қутуламиз?
Ўша вақтда Унинг овози ерни ларзага солди. Энди эса У пайғамбар оятида* шундай ваъда беряпти:“Мен яна бир бор ёлғиз ерни эмас, Осмонни ҳам ларзага солгайман”.
Биз эса ўткинчи эмас, боқий подшоҳликка муяссар бўлганимиз учун Худодан миннатдор бўлайлик, Унга маъқул бўладиган эҳтиром ва қўрқув билан хизмат қилайлик.