Шимўн қабиласининг ҳудуди яна жанубдаги Баалат–Бэр, яъни Нагав чўлидаги Рамагача бўлган ерлардаги барча шаҳарларни ва уларнинг атрофларидаги қишлоқларни ўз ичига олар эди.
Ёшуа Яҳудо қабиласига берган улуш улар учун керагидан ҳам ортиқ эди. Шунинг учун уларнинг ҳудудидан бир бўлагини олиб, Шимўн қабиласига улуш қилиб берди.
Чегара яна шарқ томонга давом этиб, Гат–Хафер ва Эт–Козин шаҳарларигача боради. Кейин чегара Риммон шаҳригача бориб, у ердан Ниёх шаҳри томон бурилади.
Забулун қабиласининг ҳудудида ҳаммаси бўлиб ўн иккита шаҳар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар бор эди. Ўша шаҳарларнинг баъзилари Каттот, Наҳалил, Шимрон, Йидало ва Байтлаҳм шаҳарлари эди.
Шимолдаги бу ҳудуднинг чегараси Товур тоғидан бошланиб, Иордан дарёсида тугайди. Товур, Шахазимо ва Байт–Шамаш шаҳарлари ҳам мана шу ҳудудга кирар эди. Ҳаммаси бўлиб ўн олтита шаҳар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар.
У ердан чегара шарқ томонга бурилиб, Байт–Дўғон шаҳригача боради ва Йифтох–Эл водийсидаги Забулун қабиласи ҳудудининг чегараси билан туташади. Кейин шарқий чегара шимол томонга бурилиб, Байт–Эмих ва Набиёл шаҳригача боради. Ҳудуднинг чегараси Кавул,
Бу ердан ғарбга бурилиб, мана шу шимолий чегара Рамага боради–да, мустаҳкам Тир шаҳригача етади. Кейин чегара Хўсах шаҳри томон бурилиб кетади ва Ўрта ер денгизининг олдида тугайди. Ошер қабиласининг ҳудуди қуйидаги шаҳарларни ҳам ўз ичига олар эди: Махалав, Ахсиб,
Мана шу шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар Дан қабиласининг улуши эди. Аммо кейинчалик душманлар келиб, бу ерларни босиб олдилар. Шунда Дан қабиласи шимол томонга бориб, Лайиш шаҳрига ҳужум қилди. Улар шаҳарни қўлга киритиб, бутун шаҳар аҳолисини қириб ташладилар. Ўзлари эса шу шаҳарда жойлашиб, уни ўз бобоси Дан шарафига Дан, деб атадилар.
Эгамиз Исроил халқига, Ёшуа хоҳлаган шаҳарни унга беринглар, деб амр қилган эди. Ёшуа Эфрайим қирларидаги Тимнат–Серах шаҳрини сўради. Исроил халқи ўша шаҳарни Ёшуага берди. Ёшуа у шаҳарни қайтадан қуриб, ўша ерда жойлашди.
Мана шу ерларнинг ҳаммасини руҳоний Элазар, Нун ўғли Ёшуа ва қабилалар бошлиқлари Исроил қабилаларига улуш қилиб бердилар. Шилўдаги Учрашув чодирига кираверишда, Эгамизнинг ҳузурида қуръа ташлаб шундай қилдилар. Шундай қилиб, бутун юртни бўлиб олиш ҳам ўз ниҳоясига етди.