Худо танлаб олган азиз хоним билан унинг болаларига салом! Мен - мўйсафид сизларни чин юракдан севаман, менгина эмас, ҳақиқатни билиб олганларнинг ҳаммаси ҳам шундай севади.
Ваҳоланки, инсон вужудига кирган Исо Масиҳни тан олмовчи кўп алдамчилар жаҳоннинг ҳар тарафига ёйилиб кетганлар. Энг катта алдамчи - дажжол ҳам булар қаторида туради.
Сизларга ёзадиган кўп гапларим бор эди-ю, аммо қоғозу сиёҳ билан ёзишни истамадим. Сизларнинг шодлигингиз тугал бўлсин, деб мен олдингизга бориб юзма-юз гаплашиш умидидаман.