Муқаддас Китоб 2008 (UZC) 2008
|
| 1 |
| Менга ҳассага ўхшаш бир қамиш берилиб, шундай дейилди: “Тур, Худонинг маъбадини ва қурбонгоҳни ўлчаб чиқ, унда сажда қилувчиларни санаб чиқ. |
| 2 |
| Лекин маъбаднинг ташқарисидаги ҳовлини қолдир, уни ўлчама. Чунки у ер мажусийларга берилган. Улар табаррук шаҳарни қирқ икки ой оёқ ости қиладилар. |
| 3 |
| Мен икки шоҳидимга қудрат бераман, улар жул кийган ҳолда бир минг икки юз олтмиш кун пайғамбарлик қиладилар”. |
| 4 |
| Булар дунёнинг Рабби олдида туражак иккита зайтун дарахти ва иккита машъалдир. |
| 5 |
| Агар ким уларга озор бермоқчи бўлса, оғизларидан ўт чиқиб, душманларини еб битиради. Уларга озор беришни истаган шундай ўлдирилиши керак. |
| 6 |
| Улар пайғамбарлик қиладиган кунларда ерга ёмғир ёғмасин, деб кўк юзини боғлаш қудратига эгадирлар. Улар сувни қонга айлантириш ва ер юзини истаган вақтида турли балою офатларга йўлиқтириш қудратига эгадир. |
| 7 |
| Улар шаҳодат бериб бўлгандан кейин, тубсизлик қаъридан чиққан ваҳший ҳайвон улар билан жанг қилади, уларни енгади ва ўлдиради. |
| 8 |
| Уларнинг жасадлари буюк шаҳарнинг майдонига ташланиб қолади. Бизнинг Раббимиз ҳам ўша шаҳарда хочга михланган эди, унинг рамзий номи Садўм ва Мисрдир. |
| 9 |
| Барча халқлардан, қабилалардан, турли тил ва миллатлардан бўлган одамлар уч ярим кун уларнинг жасадларига кўз олайтириб, дафн этишга рухсат беришмайди. |
| 10 |
| Ер юзида яшаётганлар бундан севиниб хурсандчилик қилишади ва бир-бирларига ҳадялар юборишади. Чунки иккала пайғамбар ер юзида яшовчиларга кўп азоб берган эдилар. |
| 11 |
| Уч ярим кундан кейин икки пайғамбарнинг вужудига Худодан ҳаёт руҳи кирди ва улар оёққа турдилар. Уларни кўрганларга қаттиқ даҳшат тушди. |
| 12 |
| Икки пайғамбар самодан келган баланд бир овознинг: “Бу ёққа чиқинглар! ” - деганини эшитибоқ, душманларининг кўз ўнгида булут ичида осмонга кўтарилишди. |
| 13 |
| Ўша заҳоти шиддатли бир зилзила юз берди ва шаҳарнинг ўндан бир қисми қулади. Зилзилада етти минг киши нобуд бўлди. Қолганлари эса даҳшатда қолиб, самодаги Худога ҳамду сано айтишди. |
| 14 |
| Иккинчи “вой” ўтди. Мана, учинчи “вой” тез яқинлашяпти. |
| 15 |
| Еттинчи фаришта карнай чалди. Осмонда баланд овозлар янгради:“Бу дунёнинг ҳукмронлиги ХудовандимизгаВа Унинг Масиҳига ўтди энди. У абадулабад ҳукмронлик қилади”. |
| 16 |
| Сўнг Худонинг ҳузурида тахтларида ўтирган йигирма тўрт нафар оқсоқол юз тубан ерга ташландилар ва Худога сажда қилиб дедилар: |
| 17 |
| “Ё Раббий, Тангри Таоло, Ҳар нарсага қодир Сарвари коинот! Ҳозир борсан, илгари бўлгансан. Келажакда ҳам бор бўлажаксан. Биз Сенга шукрлар қиламиз. Сен буюк қудратингни амалга ошириб, Шоҳ ўрнини эгалладинг. |
| 18 |
| Элу халқлар ғазабланган эди, Сен ҳам ғазабга миндинг. Ана, ўликларни ҳукм қилиш вақт-соати келди, Қулларинг - пайғамбарлар ва азизларингҲамда Сендан қўрққан каттаю кичикларниЎз қилмишларига яраша тақдирлаш вақт-соати келди, Ер юзини хароб қилувчиларни хароб қилиш вақт-соати келди! ” |
| 19 |
| Кейин Худонинг осмондаги маъбади очилди. Маъбадда Унинг Аҳд Сандиғи кўринди. Ўшанда чақмоқ чақиб, момақалдироқ садолари янгради, зилзила бошланди, шиддатли дўл ёғди. |
|
| Eslatmalarni Saqlash |
https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzc/revelation/011.mp3
22
11