Мен денгиз соҳилидаги қумлоқ устида турган эдим. Тўсатдан етти бошли, ўнта шохли бир ҳайвон денгиздан чиқаётганини кўриб қолдим. Шохларида ўнта тож бор эди, бошларида эса куфрона номлар ёзилган эди.
Мен кўрган ҳайвон қоплонга ўхшар эди. Оёқлари айиқнинг оёғига, оғзи эса арслоннинг оғзига ўхшар эди. Аждаҳо унга ўз қудрати, тахти ва буюк иқтидорини берди.
Ер юзида яшаётганларнинг ҳаммаси ҳайвонга сажда қилишади, фақат дунё яратилганидан бери бўғизланган Қўзининг ҳаёт китобига исми қайд бўлганлар бундан истиснодир.
У биринчи ҳайвоннинг бутун иқтидори билан унинг олдида амал қиларди. Ҳайвон бутун ер юзини ва унда яшовчиларни ўлар ҳолатдаги яраси соғайган биринчи ҳайвонга сажда қилишга мажбур қилди.
Биринчи ҳайвон олдида қилиши учун унга берилган мўъжизакорлик қудрати билан у ер юзида яшаётганларни алдаб йўлдан оздирди. У одамларга қиличдан яраланиб, бироқ соғ қолган биринчи ҳайвоннинг тасвирини қилишни буюрди.