У кучли бир нидо билан бундай деди:“Вайрон бўлди! Вайрон бўлди буюк Бобил! У жинларнинг макони, ҳар турли ёмон руҳнинг паноҳи, Ҳар қандай мурдору манфур қушнинг паноҳи бўлди.
У барча халқларга ўзининг қайноқ фаҳшу зино шаробидан ичирган эди. Ер юзи подшоҳлари у билан зинокорлик қилган эди, Ер юзи савдогарлари унинг сафолару дабдабаларидан бойиб кетдилар”.
Бобил сизга қандай сазо берган бўлса, Сиз ҳам унга шундай сазо беринг! Қилмишига яраша унга икки баробар сазо беринг! Ўзи тайёрлаган ичимликдан икки баробар тўлдириб унга ичиринг!
У нақадар кеккайиб дабдаба сурган бўлса, Унга шу қадар азоб ва ғам-ғусса орттиринг! У ўзича: “Тул эмас, мен маликаман, Ғам-ғусса ҳам кўрмайман”, - деб айтди-ку.
Шу боис унинг тақдиридаги балою офатлар -Ўлим, ғам-ғуссаю қаҳатчиликларБир куннинг ўзида қўпажак. У ўтда ёқилиб кул бўлажак. Қудратлидир уни ҳукм қилгувчи Худойи Таоло”.
Олтин, кумуш, жавоҳирот ва марваридлар; атласу шойи, арғувону қирмизи газламалар; ҳар турли хушбўй ёғочлар, фил суягидан ясалган ҳар хил буюмлар; энг қимматбаҳо ёғочдан, мисдан, темирдан ва мармардан ясалган турли буюмлар;
долчин, атирлар, хушбўй тутатқилар, мойлар ва смолалар, шароб, зайтун ёғи, сара ун ва буғдойлар; қорамол ва қўйлар, отлару аравалар, шунингдек, одамларнинг жонини ҳам, танини ҳам сотиб оладиган бошқа ҳеч ким бўлмайди.
Шундай бойлигинг бир соатдаёқ йўқ бўлиб кетди”. Ҳар бир дарға, кемачи ва кема йўловчиси, денгизда савдо-сотиқ қилувчиларнинг ҳаммаси узоқда турганларича,
Улар бошларига кул сочиб, фарёд чекиб, инграб дод солардилар: “Вой ҳолингга, вой, эй буюк шаҳар! Денгиздаги кемаларга эга бўлганларнинг ҳаммаси сенинг қимматбаҳо молларингдан бойиган эди. Эндиликда у бир соатдаёқ харобага айланди! ”
Кейин кучли бир фаришта тегирмон тошига ўхшаш катта тошни кўтариб денгизга улоқтирди-да, шундай деди:“Мана шундай шиддат-ла қулаб тушгусиБуюк шаҳар Бобил! Энди у асло қад кўтармас.
Энди чироқ ҳам сенга шуъла сочмас, Куёв билан келиннинг овози ҳам келмагай сендан. Савдогарларинг ер юзининг катта аъёнлари эди, Сеҳргарлигинг билан бутун халқлар алданган эди”.