Шундан кейин бир қараган эдим, осмонда ланг очиқ бир эшикни кўрдим. Илгари мен билан гаплашган карнай садосига ўхшаш ўша овоз яна эшитилди: “Бу ёққа чиқ, бундан кейин нима юз беришини сенга кўрсатаман”.
Арши Аълонинг олд қисмида ойнага ўхшаган, биллурдай денгиз бор эди. Арши Аълонинг ўрта қисми ва атрофларида тўртта жондор турар эди, уларнинг олди ва орқаси кўзлар билан қопланган эди.
Бу тўрт жондорнинг ҳар бирининг олтита қаноти бор эди. Улар ичин-ташин, ҳар тарафлама кўзлар билан қопланган эди. Кечасию кундузи улар тинмай шу сўзларни такрорлайди:“Азалдан бор бўлган, ҳозир бор, Келажакда ҳам бор бўлғусиСарвари коинот, Тангри ТаолоМуқаддас, муқаддас, муқаддасдир! ”