Бошқа бир фаришта келиб, қурбонгоҳнинг олдида турди. Унинг қўлида хушбўй тутатқилар тутатишга мосланган олтин идиш бор эди. Арши Аъло олдидаги олтин қурбонгоҳ устида бағишласин деб, барча азизларнинг ибодатлари билан қориштириш учун унга кўп хушбўй тутатқилар берилди.
Биринчи фаришта карнай чалди. Қон аралаш дўл ва оташ пайдо бўлди ва ер юзига ёғдирилди. Ернинг учдан бири, дарахтларнинг учдан бири ва бутун ўт-ўланлар ёниб кетди.
Тўртинчи фаришта карнай чалди. Қуёшнинг учдан бири, ойнинг учдан бири ва юлдузларнинг учдан бири зарарланди. Натижада уларнинг учдан бир қисми қоронғилашди, кундузнинг ҳам, туннинг ҳам учдан бир қисми ёруғсиз қолди.
Кейин қарасам, осмоннинг ўртасида учиб бораётган бир бургут баланд овоз билан шундай деганини эшитдим: “Карнайларини чаладиган бошқа учта фариштанинг карнай садосидан ер юзида яшаётганларнинг ҳолига вой, вой, вой! ”