× Til Evropa Ruscha Belorussiya Ukrain Polsha Serb Bolgar Slovakiya Chex Rumin Moldova Ozarbayjon Arman Gruzin Albancha Avar Boshqirdcha Tatarcha Chechen Slovencha Xorvat Estoniya Latviya Litva Venger Finlyandiya Norvegiya Shved Islandcha Yunoncha Makedoniya Nemis Bavariya Golland Daniya Uelscha Gael Irland Frantsuz Bask Kataloniya Italyancha Galatsian Romani Bosnian Shimoliy Amerika Ingliz tili Janubiy Amerika Ispaniya Portugal Guarani Kechuan Aymara Markaziy Amerika Yamayka Nahuatl Kiche Qeqchi Gaiti Sharqiy Osiyo Xitoy Yapon Koreys Mo'g'ul Uyg'ur Hmong Janubiy-Sharqiy Osiyo Malayziya Birma Chin Nepal Sebuano Tagalogcha Kambodja Tailandcha Indoneziyalik Vetnam Yava Lao Iban Iu Mien Kachin Lahu Aceh Balinese Bugis Pampanga Sasak Shan Waray Janubiy Osiyo Hind Odiya Avadhi Mizo Kannada Malayalam Marati Gujarati Tamilcha Telugu Panjob Kurux Assam Maithili Bengal tili Urdu Sinxala Dogri Haryanvi Meitei Konkani Santali Sindhi Koya Thado Sanskrit Devanagari Adilabad Gondi Ahirani Balochi Bundeli Chhattisgarhi Garhwali Kangri Kumaoni Mewari Munda Sadri Seraiki Shekhawati Sylheti Markaziy Osiyo Qirg'izlar O'zbek Tojik Turkman Qozog'iston Qaraqalpaq Yaqin Sharq Turkcha Ibroniycha Arabcha Fors tili Kurdcha Pashto Koptik Afrika Afrikaanslar Xosa Zulu Ndebele Sotho Amharcha Volaytta Nigeriyalik Mossi Ika Dinka Kobil Qo'y Suaxili Marokash Somaliyalik Shona Madagaskar Igbo Lingala Baul Sisvati Tsonga Tsvana Gambiya Yoruba Kamba Kinyarvanda Hausa Cheva Luo Makua Dyula Fulfulde Kalenjin Kikuyu Kikvango Kirundi Krio Nigerian Pidgin Oromo Tshiluba Tshivenda Twi Umbundu Lugbara Luguru Pular Gussi Maasai Turkana Moba Nuer Shilluk Tamasheq Makonde Bemba Fon Hadiyya Ibibio Kimbundu Kimiiru Lango Liberian Kreyol Lomwe Mende Morisyen Ndau Nyankole Sena Sidamo Soga Songe Sukuma Tarifit Teso Tiv Zande Avstraliya qit'asi Yangi Zelandiya Papua-Yangi Gvineya Qadimgi tillar Oromiy Lotin Esperanto 1 1 1 UZB 2016 UZB 2016UZLBC 2016UZC 20081 1 1 2 Шоҳлар ИбтидоЧиқишЛевиларСаҳродаҚонунларЁшуаҲакамларРут1 Шоҳлар2 Шоҳлар3 Шоҳлар4 Шоҳлар1 Солномалар2 СолномаларЭзраНахимиёЭстерАюбЗабурҲикматларВоизҚўшиқИшаёЕремиёМарсияҲизқиёлДониёрХўшеяЙўэлАмосОбодиёЮнусМихоНохумХабаққуқЗафаниёХаггейЗакариёМалаки--- --- ---МаттоМаркЛуқоЮҳанноҲаворийларРимликлар1 Коринфликлар2 КоринфликларГалатияликларЭфесликларФилиппиликларКолосаликлар1 Салоникаликлар2 Салоникаликлар1 Тимўтий2 ТимўтийТитусФилимўнИбронийларЁқуб1 Бутрус2 Бутрус1 Юҳанно2 Юҳанно3 ЮҳанноЯҳудоВаҳий1 1 1 18 1234567891011121314151617181920212223241 1 1 : 1 1234567891011121314151617181920212223242526272829303132331 1 1 Муқаддас Китоб 2016 (UZB) 2 Шоҳлар 18 Eslatmalarni saqlash 1Довуд ёнида юрган одамларини бир жойга тўплаб, улар устидан мингбошилар, юзбошилар тайинлади.2Сўнг уларни Йўаб, унинг акаси Абушай ва Гатлик Этхайнинг назорати остида уч қисмга бўлиб жўнатди. Шоҳ одамларига: — Мен ҳам сизлар билан бирга бораман, — деган эди,3улар: — Биз билан борманг, — дейишди. — Борди–ю, қочишимизга тўғри келиб қолса, ғанимларимиз биз билан қизиқмайди. Ярмимиз ўлиб кетганимизда ҳам эътибор беришмайди. Сиз бизнинг ўн мингтамизга арзийсиз. Сиз бизга шаҳардан туриб ёрдам беринг, бизга шуниси яхши.4— Сизларга қайсиниси маъқул бўлса, шуни қилганим бўлсин, — деди шоҳ. Одамлар юз, минг кишилик тўдаларга бўлиниб шаҳардан чиқишаётганда, шоҳ дарвоза ёнида турган эди.5Шоҳ Йўабга, Абушай ва Этхайга: — Абсалом ёш, менинг ҳурматим учун унга зиён келтирманглар, — деб тайинлади. Шоҳнинг лашкарбошиларга Абсаломга алоқадор буйруқ берганини ҳамма сипоҳлар эшитишди.6Абсаломга эргашган Исроил лашкари билан жанг қилиш учун Довуднинг одамлари майдонга чиқишди. Жанг Эфрайим ўрмонида бўлди.7Довуднинг одамлари Исроил лашкарини мағлуб қилди. Катта талафот бўлди, ўша куни йигирма минг киши ўлди.8Жанг тобора ёйилиб борарди. Ўша куни ўрмондаги фалокатдан нобуд бўлган одамларнинг сони жангда ўлдирилганларнинг сонидан кўп эди.9Жанг пайти Абсалом хачирини миниб ёлғиз ўзи қочиб кетаётган эди, тўсатдан Довуднинг одамларига дуч келиб қолди. Хачир катта эман дарахтининг қалин шохлари тагидан елиб кетаётганда, Абсаломнинг боши шохлар орасига кириб қолди. Хачир елиб кетаверди, Абсалом эса дарахтга осилиб қолди.10Довуднинг одамларидан бири Абсаломнинг осилиб ётганини кўриб қолди ва бориб Йўабга айтди: — Абсаломни кўрдим, у бир эман дарахтида осилиб ётибди!11Йўаб хабар олиб келган одамга: — Уни кўрган бўлсанг, нимага ерга қулатиб ўлдирмадинг? Сенга ўн кумуш танга ва бир камар инъом этган бўлардим, — деди.12Ўша одам Йўабга шундай жавоб берди: — Ҳатто минг кумуш танга санаб берганингизда ҳам, шоҳ ўғлига қўлимни теккизмайман. Чунки шоҳнинг сизга, Абушай ва Этхайга “Ёш Абсаломнинг жонини сақланг” деган буйруғини биз ҳам эшитган эдик.13Борди–ю, Абсаломнинг жонига қасд қилганимда, сиз ўзингизни четга тортмасмидингиз, ахир?! Барибир, шоҳимиз ҳамма нарсадан воқиф бўлади–ку!14Йўаб: — Сен билан пачакилашиб вақтимни йўқотмай, — деди–ю, қўлига учта найза олиб ўша ерга борди. Абсалом эман дарахтида муаллақ осилиб турар, ҳали тирик эди. Йўаб Абсаломнинг юрагига найза санчди.15Сўнгра Йўабнинг ўнта қуролбардори Абсаломни ўраб олиб, тамомила ўлдиришди.16Йўаб жангни тўхтатиш учун бурғу чалдирди, шунда Довуднинг одамлари Исроил лашкарини қувлашдан тўхтаб орқага қайтишди.17Абсаломни эса дарахтдан кўтариб олиб, ўрмондаги чуқур бир хандаққа улоқтиришди. Бир талай тош уйиб, хандақ оғзини беркитишди. Шу пайтда Исроил лашкарининг ҳаммаси уй–уйларига қочиб кетишган эди.18Абсалом ҳаётлигида “Номимни давом эттирадиган битта ўғлим йўқ ”, деб Шоҳ сойлигида ўзига атаб бир ёдгорлик тоши ўрнатган ва ёдгорлик тошига ўзининг номини берган эди. Бу ёдгорлик шу кунгача “Абсалом ёдгорлиги” дейилади.19Зодўхнинг ўғли Охимас Йўабга: — Ижозат берсангиз, тез бориб шоҳимизга: “Эгам сизни ғанимларингиз қўлидан қутқарди”, деб хабар етказсам, — деди.20— Йўқ, — деди Йўаб, — бугун сен хабар олиб бормайсан. Бошқа сафар хабар етказарсан, лекин бугун эмас. Чунки шоҳнинг ўғли ўлди.21Кейин Йўаб бир Ҳабашистонлик одамга: — Сен бориб, кўрганларингни шоҳга айт, — деб буюрди. Ўша одам Йўабга таъзим қилди–ю, югуриб кетди.22Аммо Охимас яна: — Нима бўлса бўлар, ижозат беринг, мен анави Ҳабашистонликнинг орқасидан югуриб борайин, — деб илтимос қилди. — Ўғлим, нимага югуриб боришни истаб қолдинг? Сенга манфаат келтирадиган хабар йўқ–ку! — деди Йўаб.23— Нима бўлса бўлар, ҳозир югуриб борай, — деб яна илтимос қилди Охимас. — Майли, югур, — деди Йўаб. Охимас шу заҳоти Иордан текислиги бўйлаб югуриб, Ҳабашистонликдан ўзиб кетди.24Довуд бу вақтда шаҳар дарвозаси олдида ўтирган эди. Қоровул шаҳар дарвозаси тепасига чиқди. Атрофга назар ташлаб, биттасининг югуриб келаётганини кўрди25ва бу ҳақда шоҳга айтди. — Биттаси келаётган бўлса, демак, яхши хабар олиб келяпти, — деди шоҳ. Ўша одам тобора яқинлашиб келарди.26Қоровул яна бошқасининг югуриб келаётганини кўриб, дарвозабонга: — Ана, яна биттаси югуриб келяпти, — деб хабар берди. — У ҳам яхши хабар олиб келаётир, — деди шоҳ.27— Менимча, олдиндаги одам югуришидан Зодўх ўғли Охимасга ўхшайди, — деди қоровул. — Охимас — яхши одам, яхши хабар олиб келади, — дея жавоб берди шоҳ.28Шу пайт Охимас баланд овоз билан шоҳга: — Тинчлик–омонлик бўлсин, шоҳим! — деди. Сўнг шоҳнинг олдида мук тушиб таъзим қилиб: — Шоҳ ҳазратларига қўл кўтарганлар устидан ғалаба ато қилган сизнинг Эгангиз Худога ҳамду санолар бўлсин! — деди.29— Болам Абсалом соғ–саломатми? — деб сўради шоҳ. — Йўаб мен, қулингизни жўнатган пайтда катта ғалаён бўлаётган эди, кейин нима бўлганини билмайман, — деди Охимас.30— Бу томонга ўт, шу ерда кутиб тур, — деди шоҳ. Охимас нарига ўтиб кута бошлади.31Шу орада Ҳабашистонлик етиб келди. — Шоҳ ҳазратларига хушхабар! — деди у. — Эгам адолат қилиб, сизга қарши исён кўтарганлар устидан ғалаба ато қилди.32— Болам Абсалом соғ–саломатми? — деб сўради шоҳ Ҳабашистонликдан. — Шоҳ ҳазратлари! — деди Ҳабашистонлик. — Ғанимларингизнинг, ёмон ният билан сизга қарши отланганларнинг охирати шу йигитнинг охирати каби бўлсин.33Шоҳ эсанкираб қолди. Дарвоза тепасидаги болохонага чиқиб фарёд қила бошлади. У болохонага чиқар экан: — Оҳ, ўғлим Абсалом! Оҳ, ўғилгинам, болам Абсалом! Сенинг ўрнингга мен ўлсам бўлмасмиди, ўғлим?! Вой, болам Абсалом! — деб фарёд қиларди.Uzbek Bible 2016 (UZB) © Муқаддас Китобни Таржима Қилиш Институти, 2016 Муқаддас Китоб 2016 (UZB) 2 Шоҳлар 18 00:00:00 00:00:00 0.5x 2.0x https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/2samuel/018.mp3 24 18