× Til Evropa Ruscha Belorussiya Ukrain Polsha Serb Bolgar Slovakiya Chex Rumin Moldova Ozarbayjon Arman Gruzin Albancha Avar Boshqirdcha Tatarcha Chechen Slovencha Xorvat Estoniya Latviya Litva Venger Finlyandiya Norvegiya Shved Islandcha Yunoncha Makedoniya Nemis Bavariya Golland Daniya Uelscha Gael Irland Frantsuz Bask Kataloniya Italyancha Galatsian Romani Bosnian Shimoliy Amerika Ingliz tili Janubiy Amerika Ispaniya Portugal Guarani Kechuan Aymara Markaziy Amerika Yamayka Nahuatl Kiche Qeqchi Gaiti Sharqiy Osiyo Xitoy Yapon Koreys Mo'g'ul Uyg'ur Hmong Janubiy-Sharqiy Osiyo Malayziya Birma Chin Nepal Sebuano Tagalogcha Kambodja Tailandcha Indoneziyalik Vetnam Yava Lao Iban Iu Mien Kachin Lahu Aceh Balinese Bugis Pampanga Sasak Shan Waray Janubiy Osiyo Hind Odiya Avadhi Mizo Kannada Malayalam Marati Gujarati Tamilcha Telugu Panjob Kurux Assam Maithili Bengal tili Urdu Sinxala Dogri Haryanvi Meitei Konkani Santali Sindhi Koya Thado Sanskrit Devanagari Adilabad Gondi Ahirani Balochi Bundeli Chhattisgarhi Garhwali Kangri Kumaoni Mewari Munda Sadri Seraiki Shekhawati Sylheti Markaziy Osiyo Qirg'izlar O'zbek Tojik Turkman Qozog'iston Qaraqalpaq Yaqin Sharq Turkcha Ibroniycha Arabcha Fors tili Kurdcha Pashto Koptik Afrika Afrikaanslar Xosa Zulu Ndebele Sotho Amharcha Volaytta Nigeriyalik Mossi Ika Dinka Kobil Qo'y Suaxili Marokash Somaliyalik Shona Madagaskar Igbo Lingala Baul Sisvati Tsonga Tsvana Gambiya Yoruba Kamba Kinyarvanda Hausa Cheva Luo Makua Dyula Fulfulde Kalenjin Kikuyu Kikvango Kirundi Krio Nigerian Pidgin Oromo Tshiluba Tshivenda Twi Umbundu Lugbara Luguru Pular Gussi Maasai Turkana Moba Nuer Shilluk Tamasheq Makonde Bemba Fon Hadiyya Ibibio Kimbundu Kimiiru Lango Liberian Kreyol Lomwe Mende Morisyen Ndau Nyankole Sena Sidamo Soga Songe Sukuma Tarifit Teso Tiv Zande Avstraliya qit'asi Yangi Zelandiya Papua-Yangi Gvineya Qadimgi tillar Oromiy Lotin Esperanto 1 1 1 UZB 2016 UZB 2016UZLBC 2016UZC 20081 1 1 Хўшея ИбтидоЧиқишЛевиларСаҳродаҚонунларЁшуаҲакамларРут1 Шоҳлар2 Шоҳлар3 Шоҳлар4 Шоҳлар1 Солномалар2 СолномаларЭзраНахимиёЭстерАюбЗабурҲикматларВоизҚўшиқИшаёЕремиёМарсияҲизқиёлДониёрХўшеяЙўэлАмосОбодиёЮнусМихоНохумХабаққуқЗафаниёХаггейЗакариёМалаки--- --- ---МаттоМаркЛуқоЮҳанноҲаворийларРимликлар1 Коринфликлар2 КоринфликларГалатияликларЭфесликларФилиппиликларКолосаликлар1 Салоникаликлар2 Салоникаликлар1 Тимўтий2 ТимўтийТитусФилимўнИбронийларЁқуб1 Бутрус2 Бутрус1 Юҳанно2 Юҳанно3 ЮҳанноЯҳудоВаҳий1 1 1 2 12345678910111213141 1 1 : 1 12345678910111213141516171819202122231 1 1 Муқаддас Китоб 2016 (UZB) Хўшея 2 Eslatmalarni saqlash 1Эгамиз шундай дейди: “Ака–укаларингизни — Ёми, яъни ‘Менинг халқим’, опа–сингилларингизни — Рухамо, яъни ‘Раҳмдан баҳраманд’, деб чақиринглар.2Эй фарзандларим, Oнангиз билан даъволашинг, Айбини юзига солинг. У энди хотин эмас Менга, Мен ҳам эр эмасдирман унга. Айтинг, юзидаги упа–элигини артиб ташласин, Эгнидаги уятсиз кийимини ечиб ташласин. Бўлди, фоҳишалигини бас қилсин.3Акс ҳолда унинг кийимини Ўзим ечиб ташлайман, Онасининг қорнидан тушгандай қип–яланғоч қиламан. Ерини бепушт саҳрога айлантираман, Унинг юртини қақраган чўл қиламан. Ташналикдан уни ўлдираман.4Болаларига ҳам раҳм қилмайман, Ўйнашларидан орттирган ҳароми улар.5Ҳа, уларнинг онаси фоҳишалик қилган, Уларни туққан аёл шарму ҳаёни йўқотган. У деди: ‘Ўйнашларим олдига кетдим. Нону сувимни, жуну зиғир матоларимни, Зайтун мойию шаробимни, Mенга ўшалар берган.’6Шунинг учун йўлини тиканаклар билан тўсаман, Ўтолмайдиган қилиб девор қураман.7У ўйнашларининг кетидан қувиб етолмайди, Уларни излаб, тополмайди. Кейин эса aйтади: ‘Биринчи эримнинг олдига қайтиб борай, Ахир, ўшандаги ҳолим ҳозиргидан тузукроқ эди.’8Буғдойни, шаробу зайтунмойини, Унга Мен берганимни у билмайди. Баалга назр қилган кумушу олтинни Унга Мен совға қилганимни англамайди.9Шунинг учун ҳосил пайтида буғдойимни тортиб оламан, Йиғим–терим мавсумида шаробимни олиб қўяман. Баданини ёпиб турган жуну зиғир матоларимни қайтариб оламан.10Мана, энди уни яланғоч қиламан, Ўйнашларининг олдига чиқариб қўяман, Қўлимдан уни ҳеч ким халос қила олмайди.11Мен унинг базмларига чек қўяман. Йиллик байрамларию янги ой шодиёналарига, Шаббатлари ва барча тайинланган байрамларига барҳам бераман.12‘Ўйнашларимнинг берган тўлови’, деб ўйлаган, Узумзору анжир боғларини бузиб ташлайман, Ҳаммасини тўқайзор қиламан. Ёввойи ҳайвонлар боғларини йўқ қилади.13У байрамларда Баалга атаб тутатқилар тутгани учун, Узугу тақинчоқлар билан безаниб, Ўйнашларининг кетидан юргани учун, Мени эса тамом эсидан чиқариб юборгани учун, Мен уни жазолайман! — Эгамизнинг каломи шудир. —14Кўп ўтмай Мен унинг кўнглини овлайман, Уни саҳрога олиб бориб, ширин сўзлар айтаман.15Ўша ерда узумзорларини қайтариб бераман, Кулфат сойлигини умид эшиги қиламан. Ўша ерда у Менга эргашади, Ёшлигида, Мисрдан чиққан чоғида эргашгандай ортимдан юради.”16Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, ўша куни сен Мени ‘Эрим’, деб чақирасан, ҳеч қачон ‘Баалим’ демайсан.17Баалнинг номини қайта тилингга олмайдиган қиламан.18Ўша куни ёввойи ҳайвонлар, осмондаги қушлар ва ерда судралувчи махлуқлар билан аҳд тузаман, улар сенга зарар етказмайди. Юртдаги барча қамону қиличларни, ҳамма жанг қуролларини йўқ қиламан. Сен тинч, бехатар яшайсан.19Мен сени Ўзимга абадий никоҳлаб оламан. Сенга нисбатан адолатли ва одил бўламан. Сени доим севаман, меҳр–шафқат кўрсатаман.20Сенга вафо қиламан, сен Мени Эганг, деб биласан.”21Эгамиз демоқда: “Ўша куни Мен халқимнинг илтижоларига жавоб бераман, Мен осмонга амр қиламан, Осмон ерга ёмғир ёғдиради.22Ер буғдой, узум, зайтун етиштиради, Улар эса ҳаёт бағишлайди Йизрилга — ‘Худо эккан’ деб аталган Менинг халқимга.23Ҳа, Мен Йизрилни Ўзим учун бу юртга ўтқазаман. ‘Раҳмдан бебаҳра’ — Лўрухамога раҳм қиламан, ‘Халқим эмас’ — Лўамини, ‘Менинг халқим’, деб атайман. У эса ‘Худойим’, деб чақирар Мени.”Uzbek Bible 2016 (UZB) © Муқаддас Китобни Таржима Қилиш Институти, 2016 Муқаддас Китоб 2016 (UZB) Хўшея 2 00:00:00 00:00:00 0.5x 2.0x https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/hosea/002.mp3 14 2