× Til Evropa Ruscha Belorussiya Ukrain Polsha Serb Bolgar Slovakiya Chex Rumin Moldova Ozarbayjon Arman Gruzin Albancha Avar Boshqirdcha Tatarcha Chechen Slovencha Xorvat Estoniya Latviya Litva Venger Finlyandiya Norvegiya Shved Islandcha Yunoncha Makedoniya Nemis Bavariya Golland Daniya Uelscha Gael Irland Frantsuz Bask Kataloniya Italyancha Galatsian Romani Bosnian Shimoliy Amerika Ingliz tili Janubiy Amerika Ispaniya Portugal Guarani Kechuan Aymara Markaziy Amerika Yamayka Nahuatl Kiche Qeqchi Gaiti Sharqiy Osiyo Xitoy Yapon Koreys Mo'g'ul Uyg'ur Hmong Janubiy-Sharqiy Osiyo Malayziya Birma Chin Nepal Sebuano Tagalogcha Kambodja Tailandcha Indoneziyalik Vetnam Yava Lao Iban Iu Mien Kachin Lahu Aceh Balinese Bugis Pampanga Sasak Shan Waray Janubiy Osiyo Hind Odiya Avadhi Mizo Kannada Malayalam Marati Gujarati Tamilcha Telugu Panjob Kurux Assam Maithili Bengal tili Urdu Sinxala Dogri Haryanvi Meitei Konkani Santali Sindhi Koya Thado Sanskrit Devanagari Adilabad Gondi Ahirani Balochi Bundeli Chhattisgarhi Garhwali Kangri Kumaoni Mewari Munda Sadri Seraiki Shekhawati Sylheti Markaziy Osiyo Qirg'izlar O'zbek Tojik Turkman Qozog'iston Qaraqalpaq Yaqin Sharq Turkcha Ibroniycha Arabcha Fors tili Kurdcha Pashto Koptik Afrika Afrikaanslar Xosa Zulu Ndebele Sotho Amharcha Volaytta Nigeriyalik Mossi Ika Dinka Kobil Qo'y Suaxili Marokash Somaliyalik Shona Madagaskar Igbo Lingala Baul Sisvati Tsonga Tsvana Gambiya Yoruba Kamba Kinyarvanda Hausa Cheva Luo Makua Dyula Fulfulde Kalenjin Kikuyu Kikvango Kirundi Krio Nigerian Pidgin Oromo Tshiluba Tshivenda Twi Umbundu Lugbara Luguru Pular Gussi Maasai Turkana Moba Nuer Shilluk Tamasheq Makonde Bemba Fon Hadiyya Ibibio Kimbundu Kimiiru Lango Liberian Kreyol Lomwe Mende Morisyen Ndau Nyankole Sena Sidamo Soga Songe Sukuma Tarifit Teso Tiv Zande Avstraliya qit'asi Yangi Zelandiya Papua-Yangi Gvineya Qadimgi tillar Oromiy Lotin Esperanto 1 1 1 UZB 2016 UZB 2016UZLBC 2016UZC 20081 1 1 Эфесликлар ИбтидоЧиқишЛевиларСаҳродаҚонунларЁшуаҲакамларРут1 Шоҳлар2 Шоҳлар3 Шоҳлар4 Шоҳлар1 Солномалар2 СолномаларЭзраНахимиёЭстерАюбЗабурҲикматларВоизҚўшиқИшаёЕремиёМарсияҲизқиёлДониёрХўшеяЙўэлАмосОбодиёЮнусМихоНохумХабаққуқЗафаниёХаггейЗакариёМалаки--- --- ---МаттоМаркЛуқоЮҳанноҲаворийларРимликлар1 Коринфликлар2 КоринфликларГалатияликларЭфесликларФилиппиликларКолосаликлар1 Салоникаликлар2 Салоникаликлар1 Тимўтий2 ТимўтийТитусФилимўнИбронийларЁқуб1 Бутрус2 Бутрус1 Юҳанно2 Юҳанно3 ЮҳанноЯҳудоВаҳий1 1 1 4 1234561 1 1 : 1 12345678910111213141516171819202122232425262728293031321 1 1 Муқаддас Китоб 2016 (UZB) Эфесликлар 4 Eslatmalarni saqlash 1Раббимиз Исо ҳақи маҳбус бўлган мен — Павлус сизлардан ўтиниб сўрайман: Худо сизларни Ўзига даъват қилганини ёддан чиқармай, шу даъватга муносиб тарзда яшанглар.2Доимо камтар ва мулойим бўлинглар, меҳр–муҳаббат билан бир–бирингизга сабр–тоқатли бўлинглар.3Ўзаро тинч–тотув яшаб, Муқаддас Руҳ ато қилган бирдамликни сақлашга жон куйдиринглар.4Ҳаммамиз бир тананинг аъзоларимиз, қалбимиздаги МуқаддасРуҳ ҳам бирдир. Худди шунингдек, Худо бизни даъват қилиб, ҳаммамизга берган умид ҳам бирдир.5Раббимиз бир, имонимиз ҳам бирдир, бир мақсадда сувга чўмдирилганмиз.6Барчамизнинг Отамиз Худо бирдир. У ҳаммамиздан устун бўлиб, ҳаммамиз орқали Ўз иродасини бажо қилади. У ҳаммамизнинг орамиздадир.7Масиҳ Ўз иноятига кўра ҳар биримизга турли хил инъомлар берган.8Мана, Муқаддас Битикларда қуйидагича ёзилган: “Юксакларга чиқди У, Асирларни ортидан эргаштирди. Инсонларга ҳадялар берди.”9У юксакларга чиқди, деган сўзлар нимани билдиради? У олдин пастга — ер юзига тушгандан бошқа нимани билдириши мумкин?!10Пастга тушган Зот, коинотни ҳар жиҳатдан бутун қилай, деб, фалак тоқидан ҳам юқорироққа чиқди.11Масиҳ баъзиларни ҳаворий, баъзиларни эса пайғамбар, баъзиларни Хушхабар воизи, яна бошқаларни жамоатларнинг чўпонларию устозлари қилиб тайинлади,12токи улар Худонинг азиз халқини хизмат қилишга тайёрласинлар. Шунда Масиҳнинг танаси, яъни жамоат имонда маҳкам туради.13Бунинг натижасида ҳаммамиз имонда якдил, Худо Ўғлини таниб–биладиган, Масиҳнинг камолига эришган етук одамлар бўламиз.14Биз шамол эсган томонга эгиладиган новдадай бўлган гўдакларга ўхшамаймиз. Ҳар хил таълимотлар ва қув одамларнинг ҳийлаю айёрликларига лаққа тушавермаймиз.15Келинглар, меҳр–муҳаббат билан ҳақиқатни айтиб, жамоатнинг боши бўлган Масиҳга ўхшаб ҳар жиҳатдан етук инсонлар бўлайлик.16Унинг бошчилигида бутун бадан паю бўғинлар ёрдамида ўзаро уланади ва бирикади. Ҳар бир аъзо ўз вазифасини бажарар экан, бутун бадан ўсиб боради ва меҳр–муҳаббат туфайли бақувват бўлади.17Шундай экан, Раббимиз Исонинг номидан қатъий тайинлаб, сизларга айтаман: энди беҳуда ўй–хаёлларга берилган Худосиз одамлардай яшаманглар.18Уларнинг онглари зулматга ботиб қолган, Худо берадиган янги ҳаётга бегонадирлар, чунки улар бағритош бўлиб, жаҳолатда қолганлар.19Улар ҳар қандай ор–номус туйғусини йўқотиб, фисқу фужурга берилганлар, ҳар хил ифлос ишларни иштиёқ билан қиладилар.20Аммо сизлар Масиҳдан бундай ишларни ўрганмагансиз.21Сизлар Масиҳнинг сўзларини эшитиб, Унинг таълимотини олгансизлар, чунки ҳақиқат Масиҳда жамдир.22Oлдинги яшаш тарзингизга тобе бўлманг, эски ўзлигингиздан воз кечинг, чунки у алдовчи эҳтирослар туфайли бузилиб кетган.23Янгичасига фикр–зикр қиладиган бўлинглар.24Худонинг суратида яратилган, ҳақиқий солиҳлик ва муқаддасликдан иборат бўлган янги табиатга бурканинглар.25Энди ёлғончиликни бас қилиб, ҳар бирингиз ўз яқинингизга ҳақиқатни айтинглар, ахир ҳаммамиз бир тананинг аъзоларимиз–ку.26Ҳатто ғазабланганингизда ҳам гуноҳ қилманг. Қуёш ботгунча жаҳлдан тушинглар.27Иблисга фурсат берманглар.28Олдин ўғри бўлган энди ўғрилик қилмасин, балки ишласин, ўз қўллари билан меҳнат қилсин–да, топганини муҳтож бўлганлар билан баҳам кўрсин.29Оғзингиздан ҳеч қандай ярамас сўз чиқмасин. Лекин тингловчиларнинг эҳтиёжига кўра керакли гапларни айтиб, уларга далда беринг, шунда сўзларингиз уларга фойда келтиради.30Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар, чунки Муқаддас Руҳ сизларнинг Худога тегишли эканингизнинг ҳамда бир кун келиб озод бўлишингизнинг далилидир.31Ҳар қандай гина–кудурат, қаҳру ғазаб, жанжалкашлик, ғийбатчиликни ҳамда бошқа ҳар хил ёмонликларни ўзингиздан соқит қилинглар.32Бир–бирингизга нисбатан кўнгилчан ва меҳр–шафқатли бўлинглар. Худо сизларни Масиҳ орқали кечирганидай, сизлар ҳам бир–бирингизни кечиринглар.Uzbek Bible 2016 (UZB) © Муқаддас Китобни Таржима Қилиш Институти, 2016 Муқаддас Китоб 2016 (UZB) Эфесликлар 4 00:00:00 00:00:00 0.5x 2.0x https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/ephesians/004.mp3 6 4