× Til Evropa Ruscha Belorussiya Ukrain Polsha Serb Bolgar Slovakiya Chex Rumin Moldova Ozarbayjon Arman Gruzin Albancha Avar Boshqirdcha Tatarcha Chechen Slovencha Xorvat Estoniya Latviya Litva Venger Finlyandiya Norvegiya Shved Islandcha Yunoncha Makedoniya Nemis Bavariya Golland Daniya Uelscha Gael Irland Frantsuz Bask Kataloniya Italyancha Galatsian Romani Bosnian Shimoliy Amerika Ingliz tili Janubiy Amerika Ispaniya Portugal Guarani Kechuan Aymara Markaziy Amerika Yamayka Nahuatl Kiche Qeqchi Gaiti Sharqiy Osiyo Xitoy Yapon Koreys Mo'g'ul Uyg'ur Hmong Janubiy-Sharqiy Osiyo Malayziya Birma Chin Nepal Sebuano Tagalogcha Kambodja Tailandcha Indoneziyalik Vetnam Yava Lao Iban Iu Mien Kachin Lahu Aceh Balinese Bugis Pampanga Sasak Shan Waray Janubiy Osiyo Hind Odiya Avadhi Mizo Kannada Malayalam Marati Gujarati Tamilcha Telugu Panjob Kurux Assam Maithili Bengal tili Urdu Sinxala Dogri Haryanvi Meitei Konkani Santali Sindhi Koya Thado Sanskrit Devanagari Adilabad Gondi Ahirani Balochi Bundeli Chhattisgarhi Garhwali Kangri Kumaoni Mewari Munda Sadri Seraiki Shekhawati Sylheti Markaziy Osiyo Qirg'izlar O'zbek Tojik Turkman Qozog'iston Qaraqalpaq Yaqin Sharq Turkcha Ibroniycha Arabcha Fors tili Kurdcha Pashto Koptik Afrika Afrikaanslar Xosa Zulu Ndebele Sotho Amharcha Volaytta Nigeriyalik Mossi Ika Dinka Kobil Qo'y Suaxili Marokash Somaliyalik Shona Madagaskar Igbo Lingala Baul Sisvati Tsonga Tsvana Gambiya Yoruba Kamba Kinyarvanda Hausa Cheva Luo Makua Dyula Fulfulde Kalenjin Kikuyu Kikvango Kirundi Krio Nigerian Pidgin Oromo Tshiluba Tshivenda Twi Umbundu Lugbara Luguru Pular Gussi Maasai Turkana Moba Nuer Shilluk Tamasheq Makonde Bemba Fon Hadiyya Ibibio Kimbundu Kimiiru Lango Liberian Kreyol Lomwe Mende Morisyen Ndau Nyankole Sena Sidamo Soga Songe Sukuma Tarifit Teso Tiv Zande Avstraliya qit'asi Yangi Zelandiya Papua-Yangi Gvineya Qadimgi tillar Oromiy Lotin Esperanto 1 1 1 UZB 2016 UZB 2016UZLBC 2016UZC 20081 1 1 Ибронийлар ИбтидоЧиқишЛевиларСаҳродаҚонунларЁшуаҲакамларРут1 Шоҳлар2 Шоҳлар3 Шоҳлар4 Шоҳлар1 Солномалар2 СолномаларЭзраНахимиёЭстерАюбЗабурҲикматларВоизҚўшиқИшаёЕремиёМарсияҲизқиёлДониёрХўшеяЙўэлАмосОбодиёЮнусМихоНохумХабаққуқЗафаниёХаггейЗакариёМалаки--- --- ---МаттоМаркЛуқоЮҳанноҲаворийларРимликлар1 Коринфликлар2 КоринфликларГалатияликларЭфесликларФилиппиликларКолосаликлар1 Салоникаликлар2 Салоникаликлар1 Тимўтий2 ТимўтийТитусФилимўнИбронийларЁқуб1 Бутрус2 Бутрус1 Юҳанно2 Юҳанно3 ЮҳанноЯҳудоВаҳий1 1 1 12 123456789101112131 1 1 : 1 12345678910111213141516171819202122232425262728291 1 1 Муқаддас Китоб 2016 (UZB) Ибронийлар 12 Eslatmalarni saqlash 1Имони бизга ибрат бўлиб хизмат қиладиган ана шу одамларнинг ҳаммаси атрофимизни ўраб олган. Бу катта оломон бизни кузатиб тураркан, тақдиримиздаги мусобақада сабр–тоқат билан чопайлик. Югуришимизга халақит бераётган ҳар қандай юкни, айниқса, тўсқинлик қилаётган ҳар қандай гуноҳни бир четга улоқтириб ташлайлик.2Исога кўз тикайлик. Ахир, У бу имон мусобақасида биз учун йўл очиб, бутун масофани биздан олдин югуриб ўтди. Исо келажакдаги шодликка эришиш учун, шармандали ўлимни писанд қилмай, хочда азоб билан жон берди. Ҳозир эса У Худо тахтининг ўнг томонида ўтирибди.3Жасоратингиз сўнмаслиги ва кўнглингиз чўкмаслиги учун, Исо ҳақида фикр юритинглар. У гуноҳкорлар томонидан кўп хўрланиб, ҳаммасига чидаган–ку!4Сизлар эса қонингизни тўкиш даражасигача гуноҳга қарши курашмадингизлар.5Худонинг сизларга Ўз фарзандлари сифатида айтган бу далда сўзларини унутибсизлар: “Ўғлим, Эгамизнинг тарбиясига эътиборсиз бўлмагин, Ундан танбеҳ олганингда кўнглинг чўкмасин.6Зеро, Эгамиз яхши кўрган бандасини тарбиялайди, Фарзанд қилиб олган ҳар бир одамни жазолайди.”7Чекаётган азобларингизни Худонинг тарбияси, деб билиб, сабр–тоқат қилинглар. Чунки Худо сизларни Ўз фарзандларидай кўриб, тарбия қиляпти. Ахир, ҳар бир ота ўз фарзандини тарбия қилади–ку!8Агар Худо сизларни бошқа фарзандларини тарбиялагандай тарбияламаса, демак, сизлар Худонинг фарзандлари эмас, ҳаромзодасизлар.9Биз жисмоний оталаримизнинг тарбиясини олиб, уларни ҳурмат қилиб келяпмиз. Шундай экан, янги ҳаётга эга бўлиш учун осмондаги Отамизга бундан–да кўпроқ итоат қилишимиз керак эмасми?!10Жисмоний оталаримиз қисқа вақт давомида, бизни ўз билганидай тарбиялаган эдилар. Худо эса бизнинг манфаатимизни кўзлайди. Биз У каби муқаддас бўлишимиз учун Худо бизни тарбиялайди.11Одам тарбия олаётганда хурсанд бўлмайди, аксинча, қайғуради. Аммо бундай тарбияни олган одам кейинчалик тинч–тотув ва солиҳ ҳаёт кечиради.12Қўлларингиз толиққан, тиззаларингиз букилган, аммо маҳкам туринг.13Ўзингиз учун тўғри йўлни танлаб юринг. Токи орангиздаги “ожиз” ва “оқсоқ” одамлар йиқилмасин, балки шифо топсинлар.14Ҳамма билан тинч–тотув яшашга ҳаракат қилинглар. Ҳалол ҳаёт кечиришга тиришинглар, акс ҳолда, Эгамизни кўра олмайсизлар.15Эҳтиёт бўлинглар, тағин, ўзингизни Худонинг иноятидан маҳрум қилиб қўйманглар. Ораларингизда аччиқ илдиз ўсишига йўл қўйманглар, акс ҳолда унинг заҳри муаммолар туғдириб, кўпларингизни ҳаром қилади.16Қаранглар, орангизда Эсовга ўхшаганлар бўлмасин. Эсов тўнғич ўғил ҳуқуқини бир коса овқат учун сотган ахлоқи бузуқ, бетавфиқ бир одам эди.17Ўзингизга маълумки, кейин Эсов ваъда қилинган меросни олиш учун, отасидан: “Мени дуо қилинг”, деб сўради, аммо отаси уни рад этди. Эсов кўз ёш тўкиб, отасига ёлворса–да, воз кечган меросини қайтариб олишга асло имкони йўқ эди.18Сизлар яқинлашган тоғ Синай тоғи эмас. Синай тоғи жисмоний бир тоғ бўлиб, унга қўл теккизиб кўрса бўларди. У ерда аланга ловуллаб ёнарди, устини зулмат, қора булут қоплаган, бўрон босган эди.19Бурғу садоси янграб, Худонинг овози эшитилганди. Буни эшитган одамлар: “Ёлворамиз, Худо бизга бошқа гапирмасин”, деб ўтинганди.20Чунки “Тоққа ҳатто ҳайвон ҳам тегса, тошбўрон қилинсин”, деган Худонинг буйруғига улар дош бера олмаган эдилар.21Синай тоғидаги манзара шу қадар даҳшатли эдики, Мусонинг ўзи: “Қўрққанимдан титраб кетяпман”, — деганди.22Сизлар, аксинча, самодаги Сион тоғига ва барҳаёт Худонинг шаҳри — самовий Қуддусга яқинлашгансизлар. Шод–хуррамлик қилгани йиғилган минглаб фаришталар олдига келгансизлар.23Исмлари осмонда ёзилган Худонинг меросхўрларига сизлар шерик бўлдингизлар. Ҳаммани ҳукм қилувчи Худонинг ҳузурига кирдингизлар. Худо баркамол қилган солиҳларнинг руҳлари олдига келдингизлар.24Сизлар Янги Аҳднинг воситачиси Исонинг ҳузурига кирдингизлар. Исонинг қонига яқинлашдингизлар. Унинг қони Ҳобилнинг қонига ўхшаб қасос талаб қилмайди, аксинча, гуноҳларимизни ювиш учун сепилган.25Эҳтиёт бўлинглар, сизларга гапираётган Худодан юз ўгирманглар! Худо ер юзида гапирган вақтда Уни рад этганлар ҳалокатдан қутула олмаганлар. Шундай экан, биз осмондан гапираётган Худони рад этсак, икки дунёда ҳам жазодан қутула олмаймиз!26Ўша вақтда Унинг овози ерни ларзага солган эди. Энди эса У шундай демоқда: “Мен яна бир бор ерни ларзага соламан, аммо бу сафар осмонни ҳам титратаман.”27“Яна бир бор” дегани шуни билдирадики, яратилган бутун мавжудот йўқ бўлиб кетади, фақат тебранмас, абадий мавжудот қолади.28Бизга тебранмас шоҳлик берилган. Шундай экан, Худодан миннатдор бўлиб, эҳтиром ва қўрқув ила Унга манзур равишда сажда қилайлик.29Ахир, бизнинг Худойимиз ямламай ютадиган оловдир.Uzbek Bible 2016 (UZB) © Муқаддас Китобни Таржима Қилиш Институти, 2016 Муқаддас Китоб 2016 (UZB) Ибронийлар 12 00:00:00 00:00:00 0.5x 2.0x https://beblia.bible:81/BibleAudio/uzbekuzb/hebrews/012.mp3 13 12